Японияда тиббий ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди, қурбонлар бор
6 апрель, якшанба куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида беморни олиб кетаётган тиббий вертолёт денгизга қулаб тушди. Бу ҳақида «Euronews» нашри маълум қилди.
Маълум бўлишича, Сушима оролидан Фукуока шаҳридаги шифохонага йўл олган тиббий вертолёт бортида жами 6 нафар йўловчи бўлган. Номаълум сабабга кўра вертолёт денгизга қулаб тушган.
Мазкур ҳодисадан хабар топган соҳил қўриқлаш хизмати қутқарув операциясини бошлаб юборган. Ҳалокат содир бўлган ҳудудга иккита қутқарув самолёти ҳамда учта кема жалб қилинган.
Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса оқибатида бортда бўлган 6 нафар йўловчидан 3 нафари, 86 ёшли бемор, унинг 68 ёшли қариндоши ҳамда 34 ёшли шифокор вафот этган.
Вертолётда бўлган қолган уч нафар йўловчи эса, сувда пуфланадиган махсус қутқарув жиҳози сабаб тирик қолган.
«Вертолёт учувчиси Хироси Ҳамада, механик Катсуто Ёшитаке ҳамда 28 ёшли ҳамшира Сакура Кунитаке қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қутқариб олинди. Улар тана ҳароратининг кескин тушиб кетишидан азият чекаётган эди», — дейди қутқарув гуруҳи ходими.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳодиса сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Махсус ташкил этилган гуруҳлар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилиб, қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг