«Ҳозирча муросали вариант топилмади». Путин ва АҚШ делегацияси музокаралари қандай ўтди
Кремлда Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашув «фойдали, конструктив ва мазмунли» бўлган ва деярли беш соат давом этган.
— Биз, табиийки, АҚШ томонидан бир муддат аввал Москвага тақдим этилган ҳужжатлар ва лойиҳалар мазмунини америкалик ҳамкорлар билан батафсил муҳокама қилдик, — деди Ушаков учрашув якунида журналистларга.
Унинг айтишича, Россия АҚШнинг Украина бўйича дастлабки тинчлик режасидан ташқари яна тўртта қўшимча ҳужжат олган.
— Биз аниқ ибораларни ёки таклифларнинг матнини эмас, балки ушбу АҚШ ҳужжатларида ётган умумий мазмунни муҳокама қилдик. Айрим бандларга рози бўлишимиз мумкин, буни президент ҳам тасдиқлади; айрим таклифлар эса танқидга сабаб бўлди ва президент буни яширмади. Аммо энг муҳими — жуда фойдали музокара ўтди. Томонлар узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди, — деди Ушаков.
Путин ёрдамчисининг қўшимча қилишича, учрашувда ҳудудий масалалар ҳам алоҳида муҳокама қилинган.
— Биз учун инқироз ечими ҳудудий масалаларсиз мумкин эмас. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги келажак иқтисодий ҳамкорликнинг улкан истиқболлари ҳам муҳокама қилинди, — деди у.
Ушаковнинг таъкидлашича, ҳозирча муросага келтирувчи ягона вариант топилмаган:
— Ҳали умумий муросали ечим йўқ. Аммо айрим таклифлар маълум даражада мақбул кўринади, уларни муҳокама қилиш керак. Баъзи формулировкалар эса бизга мутлақо тўғри келмайди. Демак, иш давом этади. Бу энг муҳим масалалардан биридир, — деди у.
Музокаралар ортидан «тинчлик яқинлашдими ёки узоқлашдими?» деган саволга Ушаков:
— Аниқ айта оламан: узоқлашгани йўқ, — деб жавоб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг