Жануби-Шарқий Осиёдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 1,4 мингдан ошди
Шри-Ланка, Индонезия, Таиланд ва Малайзияга даҳшатли тошқинлар ҳамда циклонлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,4 мингдан ошди, дея хабар берди «Интерфакс».
Индонезия ҳукумати маълумотига кўра, 753 киши ҳалок бўлган. Энг кўп зарар кўрган Шимолий Суматра, Ғарбий Суматра ва Ачел провинцияларида 650 га яқин одам бедарак йўқолган. Шунингдек, офатдан зарарланган ҳудудларда 1,5 миллионга яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Шри-Ланкада сув тошқинлари оқибатида 465 киши ҳаётдан кўз юмган. Мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилиб, халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган.
Таиланд ҳукумати 185 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Малайзиядан эса уч нафар қурбон ҳақида хабар келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг