Янги савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси ишга тушди

19:52 16 Октябр 2023 Жамият
493 0

Марғилон шаҳрида “Ансор” замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси ўз фаолиятини бошлади.

Шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қад ростлаган ушбу мажмуа қурилиши учун ташаббускор тадбиркор томонидан 40 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда азалдан тадбиркорлар ва ҳунармандлар шаҳри бўлган Марғилонда бундай мажмуанинг фойдаланишга топширилиши вилоят иқтисодиёти драйвери — хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши таъкидланди.

— Лойиҳа доирасида белгиланган қурилиш-бунёдкорлик ишлари қисқа вақт мобайнида амалга оширилиб, маҳаллий йигит-қизлар учун 350 га яқин доимий иш ўрни яратилди, —  дейди тадбиркор Ўткир Аҳмедов.

Шу тариқа тўрт қаватли бинода замонавий супермаркет ва электротехника буюмлари савдо дўконлари, аёллар гўзаллик салони, бренд либослар ҳамда болалар кийим-кечаклари дўконлари, болалар ўйин майдончалари ҳамда овқатланиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?