«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади
«Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (771-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ташкил этилади.
Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.
«Азия – Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.
Қарорга кўра, Россия Федерациясида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг