WSJ: АҚШ Украинага Россия ҳудудига зарба бериш учун разведка маълумотлари тақдим этади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинага Россия ҳудудининг чуқур қисмида жойлашган энергетика инфратузилмаси объектларига зарба бериш учун зарур бўлган разведка маълумотларини тақдим этишга розилик берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу қарор Трамп маъмуриятининг Украинага узоқ масофага учувчи қурол-яроғ, хусусан, қанотли ракеталарни тақдим этиш имкониятлари устида ўйлаб кўраётган бир пайтда қабул қилинди.
Reuters агентлигига кўра, Вашингтон аллақачон Киев билан разведка маълумотлари алмашиб келган. Бироқ WSJнинг таъкидлашича, янги қарор Украинага Россия ҳудудидаги нефть қайта ишлаш заводлари, нефть қувурлари, электростанциялар ва бошқа стратегик инфратузилмаларга зарба беришни осонлаштиради. Бунинг мақсади — «Кремлни нефть ва даромаддан маҳрум қилиш» деб кўрсатилган.
Аввалроқ The Telegraph хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда бўлиб ўтган ёпиқ учрашувда Дональд Трампдан Киевга узоқ масофага учувчи «Томагавк» қанотли ракеталарини тақдим этишни сўраганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг