Зеленский Трампдан «Томагавк» қанотли ракеталарини сўради
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Дональд Трампдан узоқ масофали «Томагавк» қанотли ракеталарини беришни сўради. Унинг фикрича, Украинада бундай қурол-яроғнинг жойлаштирилиши Владимир Путинни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Маълумотларга кўра, Зеленский Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтган ёпиқ учрашувда Трампдан масофаси 2400 кмдан ошадиган «Томагавк» ракеталарини Украинани қўллаб-қувватлаш учун беришни сўраган.
Манбаларнинг айтишича, Зеленский ракеталар Москвагача етиб бора олишини таъкидлаб, бу Кремлни тинчлик музокараларига мажбурлаши мумкинлигини билдирган.
Президентлар ўртасидаги суҳбатни манбалар ижобий деб баҳолаган, аммо Трамп розилик берган-бермагани ҳали номаълум.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио, манбаларга кўра, Европа ҳамкорларига Вашингтоннинг Украинага нисбатан риторикасидаги ўзгаришни «жуда ижобий» деб баҳолаш лозимлигини айтган. Шу билан бирга, манбаларнинг сўзларига кўра, Трамп Путиннинг урушни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини етарлича қадрламаётганидан «жуда ғазабда».
Axios нашрига берган интервюсида Зеленский АҚШдан янги узоқ масофали қурол сўраганини тасдиқлади, аммо турини очиқламади.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Трамп Украинага АҚШ қуроли билан Россия ҳудудини уришга рухсат бериш имкониятини инкор қилмаган. Шу билан бирга, у бу масалада ҳеч қандай қатъий мажбурият олмаганини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг