Владимир Норов Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Че Ёнг Сам билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Ўзбекистон-Корея ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Че Ёнг Сам билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларига оид кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро кун тартиби кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланишида изчил суръат кузатилиб, алоҳида стратегик шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Томонлар 2021 йил декабрь ойида Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея саммити ўзаро ҳамкорлик ҳолатини баҳолаш ва истиқболларини белгилашда муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар. Рақамлаштириш, «яшил ривожланиш», шунингдек, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда турли даражадаги муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.
Инвестициявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни баҳолаш ҳамда унинг истиқболларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тўқимачилик саноати соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларининг долзарблиги ва аҳамияти қайд этилди. Ўзбекистон Кореянинг етакчи компанияларини ушбу йўналишдаги ишлаб чиқаришга жалб этишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг