Венгрия Халқаро жиноий суд таркибидан чиқмоқда

13:37 03 Апрель 2025 Дунё
105 0

Иллюстратив фото

Венгрия Халқаро жиноий суд (ХЖС)дан чиқади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш маълум қилди. Тегишли қарор мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинган.

Унинг сўзларига кўра, Венгрия конституцияси ва халқаро ҳуқуқий базага мувофиқ ваколатларни тугатиш тартиби 3 апрелдан мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан бошланади.

Шу йилнинг 3 апрель куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Венгрияга келгани маълум бўлди. 2024 йилнинг 21 ноябрида Халқаро жиноий суд бу сиёсатчини ҳибсга олишга ордер берган.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган йилнинг ноябрида Нетаньяхҳни мамлакатга таклиф қилиш ва Халқаро жиноий суд қарори ўз ҳудудида амалга оширилмаслигини таъминлаш ниятида эканини айтган эди.

Гуйяш, шунингдек, Венгрия Халқаро жиноий суд низомини ратификация қилмаганини, шунинг учун Исроил бош вазири ҳибсга олинишидан қўрқмасдан мамлакатга ташриф буюриши мумкинлигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?