Диққат! «Telegram»да «бир зумда кредит олиш» мазмунидаги ёлғон маълумотларга ишонманг

Марказий банк «Telegram» мессенжерида намойиш этилаётган рекламаларга нисбатан эҳтиёткор муносабатда бўлишга чақирди. Бу ҳақида Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори Акмал Назаров маълум қилди.
Унда айтилишича, бугунги кунда фирибгарлар пул маблағларига эҳтиёжманд фуқароларни қизиқтириш учун «Telegram Ads» имкониятларидан фойдаланиб, оммалашган каналларда «бир зумда кредит олиш» мазмунидаги ёлғон хабарларни реклама қилиб келмоқда.
Ушбу реклама ҳаволасида кўрсатилган «Cредиитум» номли ботга ўтилганда фойдаланувчига кредит ажратишга доир оддий саволлар берилиб, сўровнома сўнггида «Айнура» исмли менежер билан боғланиш тугмаси пайдо бўлади.
Мазкур менежер «Айнура» аккаунти фирибгарларга тегишли бўлиб, улар билан мулоқот қилиш орқали шахсга доир ва банк карта маълумотларини ҳамда тасдиқлаш кодларини бериш ёки зарарли «APK» иловаларни смартфонга ўрнатиш банк картасидаги маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг