Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди

Иллюстратив фото
Кечки овқатни қондаги шакар даражасини тартибга солишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Бу айниқса, қандли диабет билан оғриган одамлар учун муҳимдир. Каталония университети тадқиқотчилари шундай хулосага келишди.
Олимлар диабетга чалинган 50-75 ёшдаги 33 нафар ортиқча вазнли эркак ва аёлнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Барча иштирокчилар бир кун давомида назорат остида парҳезга риоя қилишди. Шундан сўнг уларнинг қондаги қанд миқдори эрталаб, кечки овқатдан 10 соат ўтгач ўлчанди. Тажриба давомида иштирокчилар узлуксиз глюкоза мониторинги асбобларини кийиб юришган.
Натижалар шуни кўрсатдики, кечки овқат ва углевод миқдори қанчалик кеч бўлса, эрталабки шакар даражаси шунчалик юқори бўлган.
“Диабет билан оғриган одамлар учун парҳез тавсиялари нафақат углеводлар миқдорини, балки овқатланиш вақтини ва индивидуал тана хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши керак. Бу диабет ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради”, дейди тадқиқот муаллифи Диана Диаз-Риззоло.
Тадқиқотчилар, шунингдек, янги технологиялар — глюкоза сенсорлари, мобил иловалар ва сунъий интеллект алгоритмлари — шахсийлаштирилган метаболик мониторинг ва парҳез ва терапияни аниқ созлаш учун имкониятларни очиб беришини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг