«Эрон-Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Эрон исломий кенгаш мажлиси депутати ва «Эрон-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Жавад Никбин билан учрашув ўтказди.
Жавад Никбин Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, кенг кўламли ислоҳотлар, Президентимизнинг халқаро майдондаги оқилона сиёсати туфайли минтақамиздаги дўстона муҳит ривожланаётганлиги алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, томонлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари асосида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланиб, янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидлади.
Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда парламентлараро алоқалар фаоллашгани, парламент раҳбарларининг мунтазам мулоқоти ва ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Учрашувда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мазкур соҳаларда давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар ўртасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини қатъий парламент назоратига олиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Эрон билан тиббиёт, нанотехнология йўналишларида тажриба алмашиш, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши йўлида Эрон портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Эрон вилоятлари ўртасида маданий-гуманитар, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ҳудудлараро алоқаларни йўлга қуйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг