Россиядаги кўп қаватли уйлардан биридаги квартирада тўрт нафар ўзбекистонлик жонсиз ҳолатда топилди

Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 13 апрель куни Россиянинг Калининград шаҳри Гагарин кўчасидаги кўп қаватли уйда 4 нафар ўзбекистонлик фуқаро жонсиз ҳолатда топилган.
Маълумотларга кўра, уларнинг ўлимида жиноят аломатлари аниқламаган ва тахминан 11-13 апрель оралиғида вафот этишган. Ўлимга ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Фуқаролар хонадонни салкам бир ой аввал ижарага олган. Улар Калининградга Ўзбекистондан ишлаш учун борган.
Қўшнилар вафот этган шахслар ҳақида ижобий фикр билдирган, кўп ишлаб, уйга кам келишганини таъкидлашган. Марҳумларнинг икки нафари 26 ёшда, бошқалари эса 35 ва 42 ёш бўлган.
Вилоят тергов қўмитасининг хабарига кўра, ижарадаги квартирада газ жиҳозларига нотўғри хизмат кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг