Вазирни, ҳокимни, муовинларини ишига қараб ҳар чоракда қарор қабул қиламан: буни ишдан олиш керак, буни рағбатлантириш керак — Шавкат Мирзиёев

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани, унда Президент Қашқадарёдаги ислоҳотлар натижалари сезилмаётгани ва вазирларнинг фақатгина икки кун пойтахтда ишлаши кераклиги ҳақида гапиргани ҳақида хабар берган эдик.
Видеоселектор йиғилиши давомида давлат раҳбари Қашқадарёдаги банклар фаолиятини ҳам танқид қилди.
"Қашқадарёда жуда кўп эътироз банкдан, туманни банкларидан. Энди янги тизим Қашқадарёда, тўртта банк туманни халқига ҳисобот берсин. Пулни қандай қилиб очиқча, биз мана шуни мана шундай фоизда пул беряпмиз, одамлар билсин, мана шу банк халққа хизматкор эканлигини.
Бош вазир ҳар ойда Қашқадарёни бир марта эшитади вазирлари билан. Сурхондарёни, Қорақалпоғистонни, Президентга доклад қилади. Кейин мен ўша вазир неча фоиз ишлаганига қараб, ҳокимни, муовинларини ишига қараб ҳар чоракда қарор қабул қиламан: буни ишдан олиш керак, буни рағбатлантириш керак, бунга раҳмат дейиш керак, буни ҳайдаш керак. Шундай қилиб ишламасак бўлмайди.
Иккинчидан тўртта сектор раҳбари жиноят нима бўлди, ёшлар нима бўлди, хотин-қизлар нима бўлди, «Темир дафтар» нима бўлди? Ана шундай иш қиламиз», деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг