Нодирбек Якуббоев ҳинд шахматчисидан узр сўради
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик рақибаси Рамешбабу Ваишали билан ўйин олдидан қўл бериб кўришмагани учун унинг олдига бориб узр сўради. Бу ҳақда спортчи ўзининг «Х» тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Ҳиндистонлик шахматчи спортчимиз ўзининг қарашлари ҳақида Қатардаги ўйинларда ҳам унга айтганини, вазиятни тўғри қабул қилгани ва Нодирбек ўзини бу учун ёмон ҳис қилиши шарт эмаслигини билдирди.
Маълумот учун, Нидерландияда бўлиб ўтган «Tata Steel Challengers» турнирида шахматчимиз ҳиндистонлик рақибаси Рамешбабу Ваишали билан диний эътиқоди сабабли қўл сиқишишдан бош тортганидан сўнг кўплаб танқид ва муҳокамалар остида қолди.
Шундан сўнг: «Вайшали билан ўйин олдидан юзага келган ҳолатга изоҳ бермоқчиман. Мен аёлларни ва ҳиндистонлик шахматчиларни чуқур ҳурмат қиламан, лекин диний принципларим туфайли аёллар билан қўл бериб кўришишдан қочаман. Мен Вайшали ва унинг акасини Ҳиндистоннинг ажойиб шахматчилари сифатида ҳурмат қиламан. Агар менинг хатти-ҳаракатим унда ёки бошқаларда салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарган бўлса, узр сўрайман», деганди Нодирбек ўзининг «Х» саҳифасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг