Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистондаги сув ҳавзаларида тартиб ўрнатмоқчи

10:03 08 Сентябр 2024 Ҳужжатлар
486 0

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мамлакатдаги сув ҳавзаларида моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштиришилади. Бу ҳақда «Lex.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 1 майидан бошлаб табиий ва сунъий сув ҳавзаларида фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), ГПС ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий ГПС мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли ва электромоторли сув транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.

Вазирлар маҳкамаси бунга сув ҳавзаларида туризм хизматларини ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва хавфлисизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш, улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш сабаб эканлигини билдирган.

Маълум қилинишича, сув транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соат, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида — 20 километр/соат, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида эса — 5 километр/соат этиб белгиланади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанчалиги очиқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?