«Валютчик»лар қўлга тушди. Улардан қанча миқдордаги чет эл валютаси ашёвий далил сифатида олинди?

17:14 10 Август 2024 Жамият
555 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахсни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилган.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. қонунга хилоф равишда жами 3 минг 150 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,9 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Шунингдек, О.Б. нинг ёнидан яна 12 минг 424 АҚШ доллари, 200 Евро, 9 минг 600 Турк лираси, 138 минг 945 Россия рубли, 368 минг 500 Қозоқ тенгеси ва 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Токио-2020» Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев «Париж-2024»да кумуш медални қўлга киритганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?