Акбар Жўраев кумуш медал соҳиби!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирок этди.
Эркаклар ўртасида +102 кг вазн тоифасида қатнашаётган ҳамюртимиз ўзининг даст кўтаришдаги чиқишларини 185 кг вазн билан якунлаганди.
Силтаб кўтариш баҳсларида эса Акбар Жўраев 219 кг натижа қайд этди. Юртдошимиз шу тариқа хитойлик спортчидан сўнг 2-ўрин билан якунлади. Унинг умумий натижаси 404 кг бўлди ва 1-ўриндан 2 кгга камроқ бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Акбар Хуснидилла ўғли Жўраев 1999 йил 8 октябрда Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида таваллуд топган. Акбар 109 кг вазн тоифасида «Осиё чемпионати – 2019» кумуш медали совриндори, 2019 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади. У 2020 йил Токиода Олимпиада чемпиони бўлганди.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг