«Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Кеча, 21 февраль куни Испания Ла Лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Тур доирасидаги учрашувда «Реал Мадрид» сафарда «Осасуна» меҳмони бўлди.
Учрашув кутилмаганда «қироллик клуби»нинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ҳисоб 38-дақиқада пенальтидан очилди. «Реал Мадрид» дарвозасига белгиланган пенальтини «Осасуна» ҳужумчиси Анте Будимир аниқ амалга ошириб, ўйиндаги биринчи голни киритди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида эса Рауль Гарсия «Осасуна»га ғалаба келтирган голни киритди. Шу тариқа ўйин 1:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.
Қайд этиш жоиз, Мадрид клуби ўтган турда Ла Лига пешқадамига айланган эди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Альваро Арбелоа шогирдлари бугун «Барселона» ўз ўйинида ғалаба қозонса, етакчиликни бой беришлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг