“Уруш ҳаракати” — Польшада тунда бир нечта дрон уриб туширилди. АҚШ ҳужумда Россияни айблади

Фото: Reuters
“Польша ҳаво ҳудудини бир неча марта бузиш билан боғлиқ операция давом этмоқда. Қўшинлар объектга қарши қурол ишлатган. Мен президент ва мудофаа вазири билан доимий алоқадаман”, — деди мамлакат бош вазири Дональд Туск.
Ўз навбатида, республика миллий мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик Польшада чегарани бузган объектларни зарарсизлантириш бўйича операция давом этаётганини ёзди. Шунингдек, мамлакат Бош штаби бу “фуқаролар хавфсизлигига реал таҳдид яратган тажовузкорлик ҳаракати” эканлигини қўшимча қилди.
АҚШ Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси аъзоси, республикачи конгрессмен Жо Уилсон Россияни Польшага учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилишда айблади. У буни “уруш ҳаракати” деб атади.
“Бу уруш ҳаракати ва биз НАТО иттифоқчиларига ушбу давом этаётган, асоссиз тажовузга тезкор жавоб бергани учун миннатдормиз“, деб ёзди у. Уилсон, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампни Россия ҳарбий саноатига қарши мажбурий санкциялар жорий этишга чақирди.
Польша ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини чақирди
Дональд Туск бугун эрталаб мамлакат ҳаво ҳудудини бузиш айбловлари муносабати билан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.
Польша қўмондонлигига кўра, мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дронларнинг бир қисми йўқ қилинган. Шунингдек, Украинада ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган тунда учувчисиз самолётлар сифатида аниқланган объектлар Польша ҳаво ҳудудини бузганлиги даъво қилинган. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, зарарланган дрон аллақачон Люблин округидаги Чосновка қишлоғида топилган.
Польша иккита аэропортини ёпди
Польша жануби-шарқидаги Рзешов-Ясионка халқаро аэропорти ҳаво ҳудуди бузилгани сабабли ёпилди.
Аэропорт маъмурияти вақтинча ёпилишини “режадан ташқари ҳарбий ҳаракатлар” билан изоҳлади. Кейинчалик, чекловлар Лублин аэропортига ҳам жорий этилди.
Тунда ҳарбий самолётлар ишга туширилди
Шу йилнинг 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси, шунингдек, Россия қўшинларининг Украинадаги фаоллиги фонида Польша ва иттифоқчи кучларнинг ҳарбий самолётлари учирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва радар разведкасининг қуруқликдаги кучлари энг юқори шай ҳолатга келтирилди. Бошқарма маълумотларига кўра, тадбирлар профилактика характерига эга бўлиб, ҳаво ҳудуди хавфсизлиги ва фуқаролар ҳимоясини таъминлашга қаратилган.
Аввалроқ, 7 сентябрга ўтар кечаси Польша ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам Россиянинг Украинадаги фаоллиги фонида ўз самолётларини шай ҳолатга келтирган эди.
Маълум қилинишича, Полша ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун Қуролли кучларнинг тезкор қўмондони барча зарур тартиб-қоидаларни фаоллаштирган.
Эскалациянинг навбатдаги босқичи
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Россияни Польша ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, буни эскалациянинг янги даражаси деб атади.
Унга кўра, “камида саккизта ҳужумчи дрон” Польшага қаратилган. Бу “Европа учун ўта хавфли прецедент”, деб ҳисоблайди Зеленский. У объектлар “НАТО ҳаво ҳудудида” ишлаган пайтдаги вазиятни “эскалациянинг навбатдаги босқичи” деб атади.
Зеленский, шунингдек, Россия “оқибатини ҳис қилиши” кераклигини айтди.
“Санкциялардаги танаффус жуда узоқ давом этди. Россия ва унинг шерикларига қарши чекловлар жорий этишни кечиктириш зарбаларнинг шафқатсизлигини янада кучайтиради”, — дейди Украина етакчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг