Умумжаҳон почта иттифоқининг баённомалари ратификация қилинмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг ялпи мажлисида “Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Ўнинчи қўшимча баённомани (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь) ва Ўн биринчи қўшимча баённомани (Абиджан, 2021 йил 26 август) ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Қонун билан ратификация қилинаётган баённомалар Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ва халқаро почта алмашинувини ташкил этиш ҳамда самарали хизматларни барқарор ривожлантиришни назарда тутади.

Шунингдек, Умумжаҳон почта иттифоқи Уставига ратификация қилинаётган қўшимча баённомалар аъзо давлатларнинг почта операторлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларида Ўзбекистон манфаатларини ўз ваколатлари доирасида вакиллик қилиши ва ҳимоя қилиши белгиланмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонун қабул қилиниши Ўзбекистоннинг Умумжаҳон почта иттифоқи фаолиятида самарали ва фаол иштирок этишига имкон беради.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг