Умумий қиймати 40,3 млрд сўмлик 21 та лойиҳа раҳбарларига сертификатлар топширилди
6 август куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 40,3 млрд. сўм бўлган 21 та лойиҳа раҳбарларига сертификатлар топширди. Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари илмий жамоалари томонидан амалга оширилмоқда.
Бажарилаётган лойиҳалар якуний натижалари қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехнологиялар, тиббиёт соҳасида даволаш технологиялари, фармакология ва фармацевтика йўналишида дори воситалари ва субстанциялар, техник қурилмалар, тажриба-конструкторлик намуналари, дастурий маҳсулотлар яратишишга қаратилган.
Инновацион ривожланиш вазири олимларнинг тадқиқот ишларига муваффақият тиларкан, уларни ўз ишларига масъулият билан ёндашишга, ундади, юртимиз илм-фани ривожи йўлидаги фидокорона меҳнатларига юқори баҳо берди. шу билан бир қаторда олимлар томонидан айрим ҳолларда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига урғу берди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 89,8 млрд сўм бўлган 103 та илмий лойиҳалар молиялаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг