Умумий баҳоси 2,3 миллиард сўм бўлган жиноят иши фош қилинди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент вилоятидаги заводда ишлаб чиқарилган 2,3 миллиард сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олганини маълум қилди. Бу ҳақда Департаментнинг расмий саҳифасида маълум қилинган.
Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М34-сонли автойўлда тезкор тадбир ўтказган.
Унда фуқаро А.А. «ИСУЗУ» русумли юк автомашинасида Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «А-Ш.» МЧЖда ишлаб чиқарилган 4 минг 232 дона «ҚР-код» маркировкаси қалбаки бўлган алкоголь маҳсулотини МЧЖ раҳбари М.О.нинг топшириғига асосан Навоий вилояти, Хатирчи туманида алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шахсларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, А-Ш. МЧЖнинг ишлаб чиқариш цехи ва омборхонаси кўздан кечирилганда умумий баҳоси 2,3 миллиард сўм бўлган қалбаки «ҚР-код» маркировкали 47 минг 673 дона алкоголь маҳсулоти, 100 минг дона муомаладан чиқарилган акциз марка ва 110 минг дона қалбаки «ҚР-код» маркировкалар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра, «А-Ш.» МЧЖдан олинган акциз маркалар 2021 йилда ишлаб чиқарилганлиги, яъни ҳозирда реализация қилиш тақиқланганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Шахмат Олимпиадасидаги бугунги рақибимиз Миср эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг