Будапешт – 2024: Шахмат Олимпиадасидаги бугунги рақибимиз Миср. Рақиблар ҳақида нималарни билишимиз керак?
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди. Мусобақанинг 2-турида эркаклар терма жамоамиз Миср терма жамоасига қарши дона суради.
Қайд этиш керакки, Миср жамоаси биринчи турда Гана жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида таслим этди. Қайд этиш керакки, Африка қитъаси жамоалари ичида энг «чақилмас ёнғоқ»лардан ҳисобланади.
Мусобақанинг 1-турида эркаклар терма жамоамиз Тринидад ва Тобагони 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Тан олиш керакки, биринчи турда жамоамиз ўзидан кучсиз жамоа билан жангда қийинчиликка дуч келди.
Айтиш керакки, океанорти мамлакатидан келган спортчилардан бири, Куинн Кабралис, Нодирбек Якуббоевни қийнаб қўйди. Бошқа доскаларда эса йигитларимиз ўз даражаларини кўрсата олди. Иккинчи турда Якуббоев заҳирада қолиши ҳам мумкин. Мисрга қарши жамоамиз таркиби қуйидагича бўлиши кутилмоқда:
Биринчи доска: Нодирбек Абдусатторов
Иккинчи доска: Жавоҳир Синдоров
Учинчи доска: Шамсиддин Воҳидов
Тўртинчи доска: Жаҳонгир Ваҳидов
Миср ҳақида нималарни биламиз? Африкаликлар турнирга 48-ўринда сараланган. Битта гройсмейстери бор ва у катта эҳтимол билан Абдусатторовга қарши дона сурса керак. Адхам Фаузининг ФИДЕ рейтинги 2507. Шунингдек, Карейм Вагейх, Хамед Вафа ва Самех Садек ҳам кучли шахматчилар ҳисобланади.
Маълумот учун айтиш керакки, Ўзбекистоннинг асосий рақиблари очко йўқотмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг