Ҳар бир вилоятда камида 5 тадан Томорқа мактаби очилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари келгуси йил учун белгилаб берган вазифаларнинг тўртинчи йўналиши – қишлоқ хўжалиги ҳисобидан аҳоли даромадларини ошириш.
Камбағалликни қисқартиришда аҳолига 232 минг гектар ер бўлиб берилгани натижасида 770 минг одам даромад манбаига эга бўлди.
Лекин тажрибаси етишмагани, сифатли уруғ, маҳсулотига бозор топишга қийналгани учун уларнинг учдан бирида даромад кам.
Томорқа эгаларига серҳосил уруғни танлаш, ишни тўғри ташкил этиш орқали ердан даромадни кескин оширишни ўргатиш мақсадида Термиз туманида Томорқа мактаби ташкил қилинди.
Ушбу мактабда томорқага илм билан ёндашиб, бир йилда Сурхондарё шароитида 5 мартагача экин экиш ўргатиляпти. 3 минг нафар эҳтиёжманд аҳоли цитрус мева, анжир, хурмо, гул етиштириш бўйича махсус курсларда ўқитилди.
Агар бу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинса, маҳсулот етиштириш ҳам, экспорт ҳам, асосийси, деҳқонларнинг даромади ҳам 4-5 карра кўпаяди.
Шу боис, ҳар бир вилоятда камида 5 тадан бундай мактабларни ташкил қилиб, ижарага ер олган одамларни сердаромад экин экишга ўргатиш топширилди. Деҳқонлар ижарага олган ерида етиштирган маҳсулотни кафолатли сотиши учун «Экспортчи кооперативлари» ташкил қилинади.
Келгуси йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқатни экспорт қилиш бўйича 4 миллиард долларлик марра белгиланган.
Бу борада мева-сабзавотга ихтисослашган 1 мингта маҳаллада ишга солинмаган катта захира борлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, «Қўшработ агростар» компанияси масъул бўлган Самарқанд ва Навоийдаги 84 та маҳалла майиз ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 5 миллион доллар инвестиция киритилиб, Қўшработ туманида майизни саралаш, сақлаш, қадоқлашга ихтисослашган замонавий агрокомплекс ташкил этилмоқда.
Қолган 15 та «Агростар» компанияси ҳам шундай ишласа, 1 мингта ихтисослашган маҳалланинг ўзидан 500 миллион доллар экспорт, қўшимча 100 минг одамни даромадли қилиш мумкин.
Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларига банклар билан ҳамкорликда ўз ҳудудида «Агростар» компанияларини ташкил қилиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг