Келаси йилда 150 та маҳаллага инфратузилма учун 3-5 млрд сўмдан берилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари келгуси йил учун белгилаб берган вазифаларнинг иккинчи йўналиши – сервис лойиҳаларини кўпайтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш.
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда энг юқори ўсиш суръатини таъминлаётган соҳа хизматлар соҳаси экани таъкидланди.
Лекин вилоят, туман ҳокимлари хизматлар соҳасига катта суръат бераётган туризмни ривожлантириш орқали иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини кўпайтириш имкониятларини тўлиқ ишга солмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Туризм салоҳияти юқори 150 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланса, хизматлар ҳажмини 10 триллион сўмга етказиш, 45 минг нафар одамни савдо ва сервисда банд қилиш мумкин.
Шу боис, келаси йилда 150 та маҳалланинг ҳар бирига инфратузилма учун 3-5 миллиард сўмдан берилади.
Вилоят, туман ҳокимлари, Туризм қўмитасига йил якунигача барча маҳаллалар учун мастер режа қилиш, ер аукционлари ва лойиҳаларни тадбиркорларга эълон қилиб, қурилиш ишларини бошлаш топширилди.
Туман банклари бу жойларда меҳмон уйлари барпо этиш учун 150 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратишни йўлга қўяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг