Уч ҳудудда «валютчиклар» қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чуст, Шеробод тумани ҳамда Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Хабарда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Р. фуқаро Н.Ю.дан 4 минг АҚШ долларини 50,8 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Шеробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро М.Ҳ. фуқаро А.Д.га 3 минг 900 АҚШ долларини 330 минг Россия рублига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.К. фуқаро Н.Т.га 2 минг 300 АҚШ доллари ва 90 минг Россия рублини 44 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг