У мамлакатимиз тарихидаги энг ёмон президент бўлиб қолади – Дональд Трамп Жо Байденнинг президентлик пойгасидан чиқишига муносабат билдирди
Фото: oonwoe
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп президент Жо Байденнинг 2024 йилги президентлик пойгасидан чиқиш ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдириди. Трамп Байденни қаттиқ танқид қилиб, «Байден мамлакатимиз тарихидаги энг ёмон президент сифатида қолади» деб ёзди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри CNN’га таяниб хабар берди.
Трамп ўзининг «Truth Social» саҳифасида ҳам ўз қарашларини давом эттириб, Байденни президентликка номзод бўлишга ҳам ярамаслигини билдирган. Унинг фикрича, демократлар вакилининг президентлик даври турли муаммоларда ўтди.
«Президентлик мавқеига фақат ёлғон, сохта хабарлар орқали эришган ва ертўласидан чиқмаган», деб ёзган республикачилар вакили. Демократик партия сайловга саноқли бир неча ой қолганда янги номзод топиш муаммоси билан юзланиб турибди. Вице-президент Камала Харрис ҳозирча асосий номзод, аммо уни қўлловчилар камчиликни ташкил этиши мумкин.
Трамп бошчилигидаги республикачилар буни амалдаги маъмуриятни танқид қилиш имконияти сифатида кўрмоқда. Трампнинг номзод ҳамкори Ж.Д.Венс ҳам «Жо Байден ҳаётимдаги энг ёмон президент бўлди» дея изоҳ бериб, Камала Харрисни ҳам амалдаги раҳбарнинг ишларида тенг айбдор эканлигини билдирган.
Аввалроқ, Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг