Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини маълум қилди
Фото: AFP
АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден президентлик пойгасини тарк этишини ва давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун курашмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб, у барча сайлов тадбирларида иштирок этишни тўхтатади.
Байден тегишли мактубни «Х» ижтимоий тармоғида (собиқ «Twitter») жойлаштирди.
Шу билан бирга, у муддатининг охиригача АҚШ президенти сифатида қолишини таъкидлади.
«Ўйлайманки, мен сайлов пойгасидан чиқишим ва муддатимнинг қолган қисмида президент сифатидаги масъулиятимни бажаришга эътибор қаратишим партиям ва мамлакат манфаатларига тўғри келади», дейди Байден.
АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, вице-президент Камала Харрис унинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг