Туризм кластерида миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали бўлиб ўтди
Фото: Халқ сўзи
Бухорода халқаро зиёрат туризми ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасидаги тадбирларда турли давлатлардан юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар, диний илмлар йўналишида изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда.
Ромитан туманидаги “Bukhara Desert Oasis & Spa” туризм кластерида эса шу ҳафталикнинг мантиқий давоми сифатида сайёҳлик равнақига хизмат қилиши кўзда тутилган “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари бўлган хорижий сайёҳлар, шунингдек, кўпкари ишқибозлари юртимиз чавандозларининг маҳоратларидан баҳраманд бўлдилар. Миллий кураш, арқон тортиш баҳслари ҳам ҳаяжонли лаҳзаларга бойлиги билан тўпланганларда илиқ таассурот қолдирди. Анжуман доирасида ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, миллий куй–қўшиқлар ҳамда таомлар фестиваллари, этник кийим–кечаклар намойиши ҳам меҳмонларни бефарқ қолдирмади.
Айтиш жоиз, “Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион туристик кластер саналади. 8 гектар ерда жойлашган бу масканда туризмнинг барча йўналишлари қамраб олинган. У йилига 20 минг нафардан зиёд хорижий ва 270 минг маҳаллий сайёҳга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг