Трамп учинчи муддатга номзодини қўя олмаслигидан афсус билдирди
ТАСС хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп учинчи марта президентлик сайловида иштирок эта олмаслигидан афсусда эканини маълум қилди.
У бу фикрни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг баёнотига изоҳ берар экан, билдирди. Жонсон аввалроқ республикачи Трампнинг президентлик лавозимида учинчи муддат хизмат қилиши имкониятини кўрмаётганини айтган эди.
Трамп шундай деди:
«Ўқиганларимдан келиб чиқиб, менга учинчи марта номзод бўлишга рухсат берилмайди. Қандай бўлишини кўрамиз. Агар конституцияни ўқисангиз, мен учинчи марта сайловда қатнаша олмаслигим аниқ. Бу, албатта, жуда ачинарли».
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конституциясининг 22-тузатмасига кўра, мамлакат президенти бу лавозимни фақат икки муддат эгаллаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг