Тожикистонда бир йилда 34 офицер хизматдан қочган — омбудсман ҳисоботи
Иллюстратив фото
Тожикистонда 2024 йил давомида ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бўйича 107 та жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар йигит жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда мамлакат инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Умед Бобозода ўзининг йиллик ҳисоботида маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ишлар Тожикистон Жиноят кодексининг 343-моддаси («Ҳарбий ёки альтернатив хизматни бажаришдан бўйин товлаш») бўйича қўзғатилган. Қонунга мувофиқ, бу моддада 37,5 мингдан 75 минг сомонигача жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, ўтган йили ҳарбий қисмларда 95 та калтаклаш ва қийноқ ҳолати аниқланган. Бу ҳолатлар расмий тилда «ҳарбийлар ўртасидаги уставга хилоф муносабатлар» сифатида баҳоланган. Шу сабабли 13 нафар ҳарбий комиссариат ходими хизмат мажбуриятини лозим даражада бажармагани учун жазоланган.
Омбудсманга кўра, 2024 йилда 34 офицер хизмат жойидан қочиб кетган, яна 28 нафар ҳарбий хизматчи қисмни ўзбошимчалик билан тарк этган. У бу ҳаракатларни жиноят деб атаган, аммо уларга нисбатан кўрилган жазо чоралари очиқланмаган.
Шу билан бирга, омбудсман ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга борган ёшлар сони ошганини ҳам қўшимча қилган. Бироқ мамлакатда ҳар йили чақирув мавсуми бошланиши билан ёшларни мажбурий армияга жалб этиш, хизмат шароитларининг оғирлиги ва дедовшина ҳолатлари ҳақидаги муаммолар яна долзарб бўлиб қолмоқда. Унинг таъкидлашича, айнан шу омиллар кўплаб ёшларни хизматдан бўйин товлашга ундамоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг