Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг тарафдорлари ҳозирги Сурия ҳукуматига қарши қўзғолон кўтариш умидида миллионлаб доллар сарфламоқда, деб ёзди Reuters 5 декабрь куни.
Манба маълумотларига кўра, собиқ разведка раҳбари Камиль Ҳасан ва Асаднинг амакисининг ўғли Рамй Махлуф алавит халқидан бўлган тахминан 50 минг нафар жангарини маблағ билан таъминлаб, уларнинг садоқатини қозонишга ҳаракат қилмоқда. Улар Сурия қирғоғидаги ер остида жойлашган қўмондонлик пунктлари ва қурол-яроғ омборларини назоратга олишни мақсад қилган. Ҳасан ва Махлуф бу ишларни мустақил равишда олиб бораётгани ва бир-бирини ёқтирмаслиги қайд этилган.
Reuters ёзишича, Суриянинг янги ҳукмдори бу режалардан хабардор. Уларга қарши туриш мақсадида Асад армиясининг яна бир собиқ юқори лавозимли ҳарбийси — Холид ал-Аҳмад жалб этилган. Унинг вазифаси — алавитларни янги ҳукумат билан муносабат ўрнатишга ишонтиришдан иборат.
Манбага кўра, Асаднинг ўзи «умуман олганда Москвадаги ҳаётга кўникиб қолган» ва Сурияга қайтиш ҳақида режа тузмаяпти.
Башар Асад режими бир йил олдин ағдарилганди. Собиқ президент Россияга қочиб ўтган ва у ерда бошпана олган. Суриянинг янги ҳукумати уни қайтаришни талаб қилган бўлса-да, Москва бу талабни рад этмоқда.
Сурия аҳолисининг атиги 10 фоизини ташкил этувчи алавитлар Асад ҳукмдорлиги даврида асосий таянч куч бўлган (Асаднинг ўзи ҳам алавит). Март ойида, янги ҳукумат ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, алавитлар яшайдиган вилоятларда қўзғолон бошланган, аммо у қаттиқ бостирилган ва минглаб одамлар ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг