Тоза ва қулай атроф-муҳит — инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

2025 йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 30 йиллиги муносабати билан “Тоза ва қулай атроф-муҳит — инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Мазкур тадбир инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг тоза муҳитда яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, тадбирда хорижий давлатларнинг Омбудсманлари, миллий институтлар, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Конференция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Конрад Аденауер ҳамда Фридрих Эберт жамғармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Жумладан, Австрия, Венгрия, Италия, Марокаш, Молдова, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Польша, Сербия, Туркия, Уммон, Финляндия, Қатар, Қирғиз, Қозоғистон, Таиланд Тожикистон, Туркманистон Омбудсман институтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, Халқаро Омбудсман Институти, Европа Омбудсман Институти ҳамда Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда депутат ва сенаторлар, Болалар омбудсмани, Бизнес омбудсман, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда қатор давлат ташкилотлари вакиллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги комиссия аъзолари, фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашишди.
Халқаро конференцияни очиб берган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман институтининг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталишди.
Таъкидланишича, 1995 йил 23 февралида Омбудсман институти МДҲ давлатлари орасидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб жорий этилди. Ўтган давр мобайнида бевосита фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи Омбудсман фаолиятига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг янги замонавий ва самарали механизмлари тадбиқ қилинди. Вакилнинг мурожаатлар билан ишлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди ва фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилди. 2022 йилдан Обудсманнинг минтақавий вакилларининг доимий асосда иш бошлади ва бу мурожаатларни жойида тезкорлик билан хал этилишига ҳизмат қилмоқда.
Қолаверса, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Аҳамиятлиси, Омбудсман фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ҳукумат эътиборини қаратиб келмоқда.
Маълумки, бугунги кунда экологик вазиятнинг кескин ўзгариши, ҳаво ва сув ресурсларининг ифлосланиши, тупроқнинг эрозияга учраши ва чўлланиш жараёнларининг кучайиши инсониятга жиддий таъсир ўтказмоқда. Биохилма-хиллик, ерости бойликлар ва ўрмонларнинг камайиб бориши табиий мувозанатни издан чиқишига сабаб бўлаётган омиллардандир. Бу эса нафақат атроф-муҳитга, балки инсонларнинг кундалик ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат шароитларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши сир эмас.
Халқаро конференция ўз ишини сессияларга бўлинган ҳолда олиб борди. Ҳозирги кунда экологик вазиятнинг кескин ўзгариши, ҳаво ва сув ресурсларининг ифлосланиши, тупроқ эрозияси ва чўлланиш жараёнлари инсониятга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Конференцияда мазкур муаммолар ва уларнинг инсон ҳуқуқларига таъсири муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Германиянинг Фридрих Эберт жамғармаси билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва тадбир якунида Тошкент резолюцияси қабул қилинди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг