“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг