Тошкентдаги ресторанлардан бирида мижозлар оммавий заҳарланди
Иллюстратив фото
Тошкентдаги «Muhteshem Doner» ресторанида оммавий заҳарланиш юз берди, 23 нафар жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5-6-7 сентябрь кунлари овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар шахс (22 нафари Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига) мурожаат қилган.
Аниқланишича, уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябрь куни «Muhteshem Doner» кафесида овқатланган. Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 11 сентябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра уларнинг 11 нафарига уйларига рухсат берилган.
«Қолган беморлар даволаш муолажаларини олишмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бир-икки кун ичида қолган беморларга ҳам уйларига рухсат бериш режалаштирилмоқда. Жабрланганлар орасида кафе ходимлари ҳам бор.
Ҳозирда мазкур кафе фаолияти вақтинча тўхтатилган, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда
Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин деган хулосага келинмоқда», дея вазиятга изоҳ берган Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг