Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчи ўз синфдошини пичоқлаб қўйди

01:06 14 Ноябрь 2021 Жамият
1463 0

11 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 191-мактабнинг икки нафар 9-синф ўқувчиси ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисини пичоқ билан урган. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, икки ўқувчи ўртасидаги келишмовчилик мактаб ҳудудида бошланган, кейин эса ташқарида давом этган. Пичоқ орқали жароҳатлаш тахминан соат 11:30 да содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?