Тошкентдаги хусусий мактабда икки ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

15:06 04 Октябр 2024 Жамият
205 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда икки нафар ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклагани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеоларда тасвирланган воқеа Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги хусусий мактабда содир бўлган. Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган

Туман ИИО ФМБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж. (2008 йилда туғилган)га мактаб ўқитувчилари А.Ф. ва Н.М. томонидан жисмоний куч ишлатилган. Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.

«Мазкур ҳолат юзасидан А.Ф. ва Н.М. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилди», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?