Тошкентдаги иккита кўчада ҳаракат қарийб 20 кунга чекланади
Тошкент шаҳридаги иккита кўчада ҳаракат 19 кунга чекланади, деб хабар бермоқда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари».
Қайд этилишича, пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади. Шу сабабли, жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар:
- Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
- Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.

«Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг