Трамп Россияга қарши санкциялар назарда тутилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади

12:06 17 Ноябрь 2025 Дунё
108 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва унга Эрон ҳам киритилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

«Россия билан бизнес қилаётган ҳар қандай давлат жуда қатъий санкцияларга дучор бўлади. Улар бу рўйхатга Эронни ҳам қўшишлари мумкин», — дея Трампнинг сўзларини агентлик келтиради.

Гап сенаторлар Линдси Грэм ва Ричард Блументал апрель ойида таклиф қилган қонун лойиҳаси ҳақида кетмоқда. Унга кўра, Россия узоқ муддатли тинчлик битимига рози бўлмаса, Россия нефти, гази, урани ва бошқа маҳсулотларини сотиб олувчи давлатлардан импортга 500 фоизлик бож тўлови жорий этилиши белгиланган.

Сенаторлар ушбу чораларни 2025 йил июнь ойи ўрталарида бўлиб ўтган G7 саммитигача қабул қилишни режалаштирган эди. Бироқ Трампнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш ҳақидаги баёнотларидан сўнг қонун лойиҳаси бўйича иш вақтинча тўхтатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер