ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–339-сон, 13.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Ушбу битим 2024 йил 4 июль куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаши ҳам белгилаб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг