АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар келаси ҳафта қайта бошланади
АҚШ, Украина ва Россия иштирокидаги уч томонлама музокаралар 23–24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган бўлиб, улар келаси ҳафта ўша ерда давом эттирилади.
Музокаралар келаси якшанба, 1 февраль куни қайта бошланиши ҳақида 24 январь куни Axios мухбири Барак Равид манбага таяниб хабар берди.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонлар келаси ҳафта Абу-Дабида мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ўтган музокаралар «жуда конструктив» руҳда ўтган.
Axios манбаларга таяниб ёзишича, музокаралар давомида барча баҳсли масалалар — Донбасс, Запорожье атом электр станциясини бошқариш ҳамда ҳар икки томон учун деэскалация бўйича зарур қадамлар муҳокама қилинган. «Ҳамма масалалар кўриб чиқилди. Ҳеч бир томон муҳокамалардан четлатилмади», — дейди нашр суҳбатдоши. Манбалардан бирининг сўзларига кўра, томонлар «Путин ва Зеленский учрашувига жуда яқин». У қўшимча қилишича, агар келаси уч томонлама музокараларда янада катта илгарилашга эришилса, учрашув Москва ёки Киевда бўлиб ўтиши мумкин.
Музокараларнинг иккинчи куни якунлангач, учала делегация бирга тушлик қилди. «Бир пайтда ҳамма деярли дўстларга ўхшаб қолди. Менда умид пайдо бўлди», — дея америкалик амалдорнинг сўзларини келтиради Axios.
Абу-Дабидаги икки кунлик музокаралар якунларига кўра, Украина расмийлари уларни «ижобий», Владимир Зеленский эса «конструктив» деб баҳолаб, учрашувда урушни якунлаш параметрлари муҳокама қилинганини таъкидлади. Россия томони эса музокаралар натижалари бўйича ҳозирча расмий баёнот бермаган. БАА Ташқи ишлар вазирлиги эса Абу-Дабидаги музокаралар чоғида Россия ва Украина делегациялари ўзаро тўғридан-тўғри мулоқот қилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг