Тошкентда «Spark» скутерни уриб юборди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Spark» русумли автомобиль ва скутер мототранспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса кеча, 26 июнь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси NBU қаршисида содир бўлган. Ўша куни 34 ёшли ҳайдовчи Б.И. «Spark» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги скутер мототранспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг