Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди

02:05 15 Август 2024 Спорт
1018 0

«Реал Мадрид» сўнгги анъанавий УЕФА Суперкубогида Италиянинг «Аталанта» клуби устидан ишончли ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда зерикарли ўйин бўлган бўлса-да, иккинчи бўлим «Реал»нинг устунлигида давом этди. 59-дақиқада ажойиб «соло» юришидан сўнг Винисиус Жуниорнинг узатмасини Валверде голга айлантирди. 68-дақиқада эса «қаймоқранглилар» сафида дебютини ўтказган Килиан Мбаппе дастлабки голини урди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва «Реал» УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди.

УЕФА Суперкубоги

14 август, чоршанба

«Реал» Испания – «Аталанта» Италия 2:0

Голлар: 1:0 – 59 Вальверде, 2:0 – 68 Мбаппе.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Менди, Рюдигер, Милитао, Карвахаль (Васкес, 88), Беллингем (Себальос, 88), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор (Арда, 88), Мбаппе (Браим Диас, 83), Родриго (Модрич, 76).

«Аталанта»: Муссо, Колашинас (Баккер, 71), Хин, Жимшити, Пашалич, Ружери, Заппакоста (Годфри, 63), Эдерсон, де Рон, де Кетеларе (Ретеги, 63), Лукман.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (9), Беллингем (35), Винисиус Жуниор (42), Жимшити (64).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?