Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди. Биринчи ўринда ким?
Супер-ярим ўрта вазн тоифасидаги WBA йўналишида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов дунёга машҳур «The Ring» рейтингида кўтарилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «RingTV» маълум қилди.
Маълум бўлишича, рейтингнинг биринчи поғонаси Мадримов устидан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган Теренс Кроуфордда қолган. Ҳамюртимиз эса бир қатор машҳур боксчиларни ортда қолдириб, иккинчи поғонага жойлашган.
«The Ring» рейтингидаги энг кучли деб, сараланган қуйидаги спортчилар бор:
1. Теренс Кроуфорд (АҚШ)
2. Исроил Мадримов (Ўзбекистон)
3. Себастьян Фундора (АҚШ)
4. Виржил Ортис (АҚШ)
5. Тим Цзю (Австралия)
6. Сергей Богачук (Украина)
7. Эриксон Лубин (АҚШ)
8. Хесус Рамос (АҚШ)
9. Чарльз Конуелл (АҚШ)
10. Брайан Мендоза (АҚШ).
Маълумот учун айтиш мумкинки, ушбу рейтинг «The Ring» журнали томонидан тузиладиган рўйхат бўлиб, кўпинча ҳар бир вазн тоифасидаги энг яхши боксчиларни ҳар қандай реклама ёки ташкилий таъсирдан ҳоли ҳолатда эътироф этади.
«The Ring» рейтингида биринчиликни эгаллаган таниқли спортчилар орасида Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсоналар, Канело Алварес ва Тайсон Фюри каби замонамиз боксчилари ҳам бўлишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг