Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
Жорий йилнинг 1 октябрдан Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиб, 1 миллион 155 минг сўм этиб белгиланган. Шу туфайли, ушбу санадан бошлаб бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳам оширилади.
Қонунга кўра, ушбу бадал миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7 баробарига тенг, бу дегани тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан 8 миллион 85 минг сўмга ошади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадали хизматга олингандан кейин томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки босқичма-босқич (бўлиб тўлаш орқали) амалга оширилиши мумкин.
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадали Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобрақамида жамланади.
Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига 27 ёшга тўлгунга қадар олинади. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилиши, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистонга қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг