Россиянинг ҳужуми, Дуровнинг қўлга олиниши ва Ғазода касаллик (+видео)

Россия—Украина урушининг 913-кунги тафсилотлари
Якшанба куни Россиянинг Чернигов, Суми, Харков ва Донеск ҳудудларига ракета ҳамда учувчисиз ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлиб, 37 киши жароҳатланди. Шулар ичида «Reuters» ахборот агентлигининг хавфсизлик маслаҳатчиси ҳалок бўлиб, нашрнинг икки нафар журналисти жароҳат олган.
«Бу энг катта комбинацияланган зарбалардан бири эди. Ҳар хил турдаги юздан ортиқ ракеталар ва юзга яқин дронлар билан зарба берилди», — деди Владимир Зеленский мамлакатга қилинган ҳужумда. Расмийларнинг хабар беришича, «Арсеналная» ва «Крешатик» метро станциялари фақат ракета зарбасидан бошпана режимида ишламоқда.
Россия расмийларининг айтишича, Украинанинг Россия чегара ҳудудларига қилган ҳужумларида 6 фуқаро ҳалок бўлган. Украина Президенти Владимир Зеленскийга кўра, Украина кучлари Россиянинг Курск вилоятида 3 кмгача силжиб, у ерда яна иккита аҳоли пунктини ўз назоратига олган. Украина Белорус кучлари ва техникаси Гомел минтақасида жойлаштирилганлигига жавобан танклар ва артиллерияларини қайтариб олишга чақирди.
Зеленскийнинг айтишича, Саудия Арабистони, Қатар, Туркия ва Швейцария билан тинчлик бўйича иккинчи саммит бўйича музокаралар давом этмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги Курск вилоятига кўпроқ ракета ва артиллерия юбормоқда.
Ғазоликларни энди юқумли касалликлар таъқиб қилинмоқда
Ғазонинг ўрта ер денгизи соҳилидаги сувлар жигарранг рангга айлана бошлади. Соғлиқни сақлаш мутахассислари бу орқали ҳудуд бўйлаб касаллик тарқалиши тезлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Лагерга кўчирилган одамлар сонининг кўпайиши туфайли ва кўпчилик ўз қувурларини ёмғир суви дренаж тизимига улаганлиги ушбу ҳолатни келтириб чиқармоқда. Буни сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ҳам исботлайди.
Сунъий йўлдош тасвирларида оқинди биринчи марта июнь ойида пайдо бўлганлиги ва кейинги икки ой ичида барқарор ўсганлиги кўрсатилган. Исроилнинг интенсив бомбардимони Ғазонинг чиқинди сувларини бошқариш инфратузилмасининг қулашига олиб келди. Фаластин ҳудудлари билан ҳамкорлик қилувчи Исроил мудофаа вазирлиги Ғазодаги канализация тизимини яхшилаш учун махсус гуманитар ёрдам кўрсатганини айтди. «BBC» Ғазонинг канализация инфратузилмасининг яхши томонга ўзгарганини текширишга қодир эмас.
БМТ ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари Ғазода 600 мингта болаларни эмлаш учун икки ҳафталик сулҳга чақирдилар. Ғазо соғлиқни сақлаш тизимининг йўқ қилиниши ҳар қандай эмлаш дастурини жуда катта қийинчиликларга олиб келади. Исроил томони келгуси ҳафталарда бир миллиондан ортиқ болани эмлаш учун қўшимча 60,000 полиомиэлит вакциналари етказиб берилишини айтди.
Охфам хайрия ташкилотининг «BBC» га айтишича, Ғазо аҳолисининг тўртдан бир қисми сув билан юқадиган касалликлар туфайли касал бўлиб қолганини маълум қилди. Полиомиэлит сув билан юқадиган касаллик бўлиб, у санитария ҳолати билан бевосита боғлиқ. Санитария инфратузилмаси жиддий шикастланган, шунинг учун кўчалар ва маҳаллаларни сув босмоқда, одамлар асосан канализация кўлмакларига яқин жойда яшайди.
Ундан ташқари Ғазода 40 мингта гепатит а ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Бу ҳам ифлосланган сувни истеъмол қилиш орқали юқиши мумкин. Ёрдам агентликларининг таъкидлашича, Ғазодаги шифокорлар соғлиқни сақлаш соҳасининг инқирози сабабли дизентерия, пневмония ва оғир тери касалликларининг аломатларининг даволаш учун курашмоқда.
Ғазонинг 2.3 миллион аҳолисининг аксарияти ўтган куздан бери ички ҳудудлар бўйлаб кўчирилган. Кўп одамлар 600 кишига мўлжалланган битта ҳожатхонага эга бошпаналарда яшайди.
Исроил ва Байрутга парвозлар тўхтатилмоқда
Дунё бўйлаб авиакомпаниялар Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги тўқнашувлар туфайли парвозларни тўхтатмоқда. Британия ҳаво йўллари Исроилга чоршанба кунигача, «Air France» эса Тел-Авив ва Байрутга душанба кунигача парвозларни бекор қилди.
Тел-Авивнинг «Ben Gurion» аэропорти якшанба куни эрталаб тахминан икки соат давомида учиш-қўниш операцияларини тўхтатиб қўйди.
Шунингдек, Эфиопия ва Венгриянинг арзон авиакомпаниялари Тел-Авивга режалаштирилган парвозларни тўхтатган. Шу қаторда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Иордания қироллиги мамлакат рейсларининг Байрутга учишини бекор қилди.
Жума куни Германиянинг «Lufthansa» компанияси Байрутга парвозларнинг тўхтатилишини сентябрь ойининг охиригача узайтирди. Шунингдек, авиакомпания Тел-Авив ва Теҳронга 2 сентябргача учмаслигини айтди. Ўтган ҳафта Грузияда жойлашган «Delta Air Lines», «American Airlines» авиакомпаниясининг шунга ўхшаш эълонидан сўнг, Исроилга парвозларни тўхтатишни камида 31 октябргача узайтиришини маълум қилди. Сабаби Исроил кучлари Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» томонига ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Дуров ҳибсда қолмоқда
Телеграм жамоаси ижтимоий тармоқ асосчиси ва бош директори Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши бўйича биринчи марта расмий баёнотини эълон қилди.
Телеграм Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга амал қилади — унинг модерацияси саноат стандартлари доирасида ва доимий равишда такомиллаштирилади.
Телеграм бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва Европа бўйлаб тез-тез саёҳат қилади.
Платформа ёки унинг эгаси ушбу платформадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгар эканлигини даъво қилиш бемаъниликдир.
Дунё миқёсида деярли бир миллиард фойдаланувчи Телеграмʻдан алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланади.
«Биз бу вазиятнинг тезроқ ечим топишини кутмоқдамиз. Телеграм сиз билан», дейилади баёнотда.
Франция суди органлари Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини 48 соатга узайтирди. Европа Комиссиясига кўра, Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Франциянинг ички иши ҳисобланади. Телеграм асосчиси Озарбайжондан Парижга ўз шахсий самолётида қўнганида аэропортда қўлга олинган эди.
Ҳуқуқ тартибот органлари Дуровни «наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик»да айбламоқда. Бунга сабаб қилиб Мессенжерда модерация йўқлиги ва қонунни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликдан бош тортгани кўрсатилмоқда.
Дуровга нисбатан бир қатор айбловлар илгари сурилган ва Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса у 20 йилга қамалиши мумкин.
Мянмада ҳарбий тўнтариш
Илгари Бирма номи билан танилган Мянма 2021 йилги ҳарбий тўнтариш ва давом этаётган фуқаролар уруши ортидан тобора кучайиб бораётган беқарорликка дуч келмоқда. Аллақачон этник, диний ва мафкуравий жиҳатдан бўлиниб кетган мамлакат, энди этник қуролли гуруҳлар катта ҳудудларни назорат остига олиб, ҳарбий хунтани чекланган куч билан қўлга киритгач, янада парчаланиш хавфи остида қолган.
Маълум бўлишича, Ғарб ва қўшни давлатларда Мянманинг парчаланиши бутун минтақани беқарорлаштириши мумкин, деган тахминларни пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, Мянмадаги гуманитар инқироз тобора кучайиб бормоқда. БМТ уруш жиноятлари, жумладан, тинч аҳолини ўлдириш, қийноқлар, мактаб ва касалхоналарни портлатиш кабилар авж олгани ҳақида хавотир билдирган.
Қайд этилишича, уч миллиондан ортиқ одам ўз уйларини ташлаб кетган, минглаб одамлар эса асосан хунта ҳаракатлари туфайли ўзининг одатий турмуш тарзидан ажралган. Вазият, айниқса, қуролланган гуруҳлар томонидан 200 нафарга яқин тинч аҳоли Ракхайн штатида ҳалок бўлгач халқаро эътиборни тортди.
Мянма билан узоқ чегарага эга Хитой можаронинг унинг хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларига таъсиридан тобора кўпроқ хавотирда эканлигини билдирган. Шунга қарамасдан, кўплаб сиёсий таҳлилчилар Хитой «бўл ва ҳукмронлик» стратегиясини қўллаётганини, турли этник гуруҳларни қўллаб-қувватлашда ва хунта билан алоқаларни сақлаб қолишда айбланмоқда.
Бундан ташқари, иддао қилинишича, Хитой ва Россия хунтага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Халқаро инқироз бўйича таҳлил гуруҳи кучлироқ дипломатик ва иқтисодий чоралар кўрилмаса, Мянманинг парчаланиши муқаррар эканлигини билдирган.
«Мянманинг қулашига йўл қўймаслик учун қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотлар хавф-хатарларга қарамай, этник қуролли гуруҳлар билан бевосита алоқада бўлиши керак», дейилади «Guardian» хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг