Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Кеча, 14 ноябрь куни Аргентина терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда Лионел Скалони шогирдларига Ангола терма жамоаси рақиблик қилди.
Луанда шаҳрида бўлиб ўтган учрашув Аргентина терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
43-дақиқада ҳисоб аргентиналиклар фойдасига очилди: Лионел Мессининг аниқ узатмасидан сўнг «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинез ўз номини таблоя ёздиришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида бу сафар Лаутаро Мартинез голли узатмани амалга оширди. Якуний зарбани йўллаган Лионел Месси дарвозабонни доғда қолдириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа баҳс Жанубий Америка вакилининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Маълумот учун, бундан аввал Аргентина терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасида Жанубий Америка зонасидан биринчилар қаторида мундиал йўлланмасини қўлга киритгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг