«Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
Фото: Миллий гвардия
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футболчи Mарлен Чобанов Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Андижон» жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган. Андижон футбол клуби аъзоси Mарлен Чобанов стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган.
Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган футболчидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган.
Бошқарманинг таъкидлашича, Чобанов ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг