«Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
«Барселона» ўзининг янги футболчиси Дани Олмони Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган мавсумида рўйхатдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Клубнинг Олмони «РБ Лейпсиг»дан 51 миллион фунт эвазига сотиб олиши Ла Лигадаги қаттиқ молиявий қоидалар сабабли қийинчиликлар туғдирмоқда. Бу ҳақда «Sport Bible» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, «Барселона» Олмо мавсумнинг биринчи ўйинида майдонга тушишидан олдин футболчиларнинг маошлари учун жой бўшатиши зарур. Испан клубининг молиявий муаммолари жуда кўпайиб кетган. Ҳатто аввалги мавсумларда ҳам шунга ўхшаш муаммолар бўлганди.
Ушбу муаммолар, албатта, биргина Дани Олмо билан боғлиқ эмас. «Барселона» бир нечта ўйинчиларни, жумладан, Иниго Мартинес ва Витор Рокени ҳам рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳам мумкин.
Бу қийинчиликлар клубларнинг ўйинчиларнинг маошига сарфлаши мумкин бўлган миқдорни чеклаб қўйган Ла Лиганинг маош чегарасидан келиб чиқади. Шунингдек, янги сотиб олинган футболчининг маоши ҳам катта бўлиб, тахминан, 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.
«Барселона» Олмодан ташқари янги бош мураббийи Ханс Фликни ҳам рўйхатдан ўтказишда ҳам қийналмоқда. Клуб билан шартнома имзолаганига қарамай, Флик худди шундай молиявий чекловлар туфайли расман бошқарувни ўз зиммасига ололмайди.
«Барселона» вазиятни ҳал қилиш учун маблағ тўплашнинг турли усулларини, жумладан активларни сотиш ва битимларни қайта кўриб чиқишни ўрганмоқда.
Клуб «Barca Studios» улушини сотишдан маблағ олишни умид қилган эди, аммо тўлиқ тўлов ҳали амалга оширилмади. Клуб менежерлари «Nike» билан қўшимча маблағ олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, аммо бу ҳам етарича «умидли мужда» эмас.
Аввалроқ, «Барселона» ўртоқлик кубогида «Монако»га 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг